Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2003 й. 11-сон "Ички бозорни болалар озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2003 й.

N 11



ИЧКИ БОЗОРНИ БОЛАЛАР ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ички бозорни юқори сифатли болалар озиқ-овқат маҳсулотлаи билан тўлдириш, улар нархларининг асоссиз равишда ошишига йўл қўймаслик ва ахолининг ижтимоий мухофаза қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Савдо ташкилотлари томонидан "Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотларига чекланган савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда "Нестле-Ўзбекистон" қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган болалар сут маҳсулотларига чакана сотиш нархларини шакллантиришда белгиланган чекланган савдо устамаларига савдо корхоналари томонидан риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 1-сон, 2003 й.