Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 504-сон, Халқ таълими вазирлигининг 44-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 205-ҚҚ-сон “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 29.12.2010 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2011 й. 2176-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2011 й.

N 2176

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2010 й.

N 504


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2010 й.

N 44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2010 й.

N 205-ҚҚ


  

ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун

меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 15 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 ноябрдаги ПФ-4253-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 46-сон, 413-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2010 йил 2 ноябрдаги 413, 40 ва 183-ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2153, 2010 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 417-модда) билан тасдиқланган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

Халқ таълими вазири

А. Мараҳимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

       

А. Хаитов

                

            

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 1-2-сон, 10-модда.