Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 16/ҚҚ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 22-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 155-сон, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 25 Қ/Қ-сон "Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.05.2009 й. Қарори (АВ томонидан 11.06.2009 й. 1964-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.2009 й.

N 1964

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

20.05.2009 й.

N 16/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2009 й.

N 22

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.05.2009 й.

N 155


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

20.05.2009 й.

N 25 Қ/Қ


ҚАРОРИ



Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф

битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 21 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 473-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик низом (2008 йил 26 март, рўйхат рақами 1779 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 12-13-сон, 79-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Давлат тест маркази директори

Б. Исмоилов

Халқ таълими вазири

Ғ. Шоумаров

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Парпиев

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори

З. Сатторов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 276-модда.