Халқ таълими вазирлигининг 4/4-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-11Қ/Қ-сон "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.03.2009 й. Қарори (АВ томонидан 29.04.2009 й. 1950-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.04.2009 й.
N 1950
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.03.2009 й. N 4/4 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ 27.03.2009 й. N 01-11Қ/Қ |
ҚАРОРИ
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат
умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган
синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим
муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2009 йил 9 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 173-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Халқ таълими вазири Ғ. Шоумаров
Давлат тест маркази директори Б. Исмоилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 232-модда.