Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.1995 й. ПФ-1160-сон "Тошкент давлат авиация институтини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.05.1995 й.

N ПФ-1160



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АВИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, унинг авиация саноатини ривожлантириш, замонавий авиация техникаси ва технологиясини вужудга келтириш, парвоз қилувчи аппаратларнинг янги авлодларини ишлаб чиқариш ва уларни ишлатиш соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида:


1. Тошкент давлат техника университетининг самолёт-созлик факультети, Киев фуқаро авиацияси халқаро университетининг Тошкент филиали, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг ўқув маркази негизида Тошкент давлат авиация институтини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг, Ўзбекистон "Ўзбеккоинот" Давлат космик тадқиқотлар агентлигининг, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг таклифлари қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар институт фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қилиб белгилансин:

- авиация ҳамда авиасозлик корхоналари учун мутахассислар - конструкторлар, технологлар, таъмирловчилар ва ишлатувчиларни тайёрлаш;

- авиация тизимларининг асосий ва татбиқий тадқиқотлари соҳасида жаҳон ютуқларини ўрганиш негизида ўз илмий-заковат салоҳиятири ривожлантириш;

- парвоз қилувчи аппаратлар янги авлодларининг ижодий лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- республикада авиация саноати тараққиётини илмий таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш;

- авиация техникаси ва технолргияси соҳасида жаҳон бозори конъюнктурасини ўрганиш;

- авиация соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш, жаҳон авиация фани ва технологиясининг энг янги ютуқлари негизида уларни қайта тайёрлаш;

- Россия, Украина ва бошқа мамлакатларнинг етакчи авиация ўқув ҳамда илмий марказлари билан таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини кенг кўламда кооперациялаш.


3. Ўрта маълумот негизида кичик мутахассисликларни тайёрлаш мақсадида Тошкент авиация техникуми базасида авиация коллежи ташкил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 15 кун муддат ичида мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов