Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1992 й. 12-сон "Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармаси масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1992 й.

N 12



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖОДКОРЛАРИ ЖАМҒАРМАСИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармасини тузиш тўғрисида" 1991 йил 22 октябрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика ижодий уюшмаларининг Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасининг таъсис конференциясини 1992 йил январь ойида ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Таъсис конференциясини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанииг илова қилинаётган таркибига розилик билдирилсин.

Жамғарманинг сайланган бошқарувига бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармаси тўғрисидаги Низомни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармаси аппарати ходимларининг сони 7 кишидан иборат қилиб белгилансин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини, шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан таъминланадиган битта енгил автомашинани сақлаш учун ажратиладиган маблағни ва лимитни белгиласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ва Алоқа вазирлиги республика ижодкорлари жамғармаси бошқарувининг талабномасига мувофиқ биркитилган номенклатура бўйича зарур моддий-техника ресурслари ажратсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, жамғарма бошқаруви аппаратини сақлаш ва моддий-техника таъминоти харажатлари Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси резервидан ажратилган 3 миллион сўм ҳисобидан амалга оширилади.


3. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармасига зарур жой ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда ҳал этсин.


4. Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки совет ва чет эл фуқароларидан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан сўм ҳисобида ва хорижий валютада келиб тушадиган маблағларни ҳисобга ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари жамғармасининг махсус счётларини очсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио эшиттириш компанияси, рўзномалар ва журналларнинг таҳририятлари жамғарма фаолиятини кенг тарғиб қилишни ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишда ошкораликни таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамаси

раисининг биринчи ўринбосари                               И. Жўрабеков






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 январдаги

12-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ижодкорлари

жамғармасининг таъсис конференциясини

тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Э.С.Самандаров

-

Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


А.О.Орипов

-

Бутуниттифоқ муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Ўзбекистон бўлимининг бошлиғи, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


З.А.Ҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати ижодий уюшмалар билан ишлаш бўлимининг мудири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


С.А.Ахроров

-

Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият бўлимининг шўъба мудири


А.Ҳ.Жабборов

-

Ўзбекистон Композиторлар уюшмасининг раиси


А.Кўчимов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби


К.А.Абдураҳмонов

-

Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг аъзоси


М.Эркабоев

-

Ўзбекистон Меъморлар уюшмасининг аъзоси


Ғ.Нўъмонов

-

Ўзбекистон Меъморлар уюшмасининг аъзоси


Т.Миржалилов

-

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг аъзоси


Р.Бузруков

-

Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг аъзоси


Р.Б.Искандаров

-

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзоси


М.Маҳмудов

-

Совет маданият жамғармаси Ўзбекистон республика бўлими бошқарувининг раиси


Б.Тошпўлатов

-

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг аъзоси