Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 15.04.1999 й. 769-I-сон "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.1999 й.

N 769-I



"АРХИВЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасидан четга олиб кетилган ҳамда халқ бойлиги бўлган архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиш масаласи бўйича Олий Мажлис ҳузурида махсус комиссия тузилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Архивлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                            Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,  1999 йил, N 5