Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2009 й. 282-сон "Пивони чакана сотишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2009 й.

N 282



ПИВОНИ ЧАКАНА СОТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ҳамда республика аҳолиси, айниқса ўсиб келаётган авлод соғлиғини сақлашни таъминлаш, шунингдек пивони чакана сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2009 йил 1 ноябрдан бошлаб таълим муассасалари ва диний ташкилотлардан камида 500 метр радиусда жойлашган савдо объектлари орқали пивони чакана сотиш тақиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 1-банди талабларига риоя қилмаслик Чакана савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Алкоголли ва кучсиз алкоголли ичимликларни, шу жумладан, пивони чакана сотиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни қатъийлаштирсин ҳамда қоидаларни бузишга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:

а) 67-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Пиво кучсиз алкоголли ичимлик ҳисобланади ҳамда ушбу Қоидаларнинг V бўлими талаблари пиво билан чакана савдо қилишга татбиқ этилмайди, 60-банднинг ўнинчи хатбоши бундан мустасно. Пиво сотишга йўл қўйилади";

б) 189-банднинг ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"алкоголли ичимликларни, шу жумладан, кучсиз алкоголли ичимликларни ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларига риоя қилмаслик".


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 466-модда.