Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2003 й. 230-сон "Назорат-касса машиналаридан фойдаланишда жавобгарликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2003 й.

N 230



НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШДА ЖАВОБГАРЛИКНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Назорат-касса машиналарининг техник ҳолати ва уларнинг тўғри қўлланилиши учун жавобгарликни ошириш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, назорат-касса машиналарини мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар, уларни етказиб берувчилар ва улардан фойдаланувчилар, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш корхоналари фойдаланилаётган назорат-касса машиналарининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, машинанинг даромад яширилишига кўмаклашувчи фискаль хотирасига хизмат кўрсатувчи дастурнинг ноқонуний ўзгартирилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликкача бўлган тартибда жавоб берадилар.

3. Назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатишни ва уларни таъмирлашни амалга оширувчи корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар уларни таъмирлаш ҳамда пломбалаш бўйича талабларга қатъий риоя этилиши учун жавоб берадилар, фискаль хотирага хизмат кўрсатиш дастурларининг ноқонуний ўзгартирилиши ҳоллари тўғрисида солиқ органларига дарҳол хабар қилишлари шарт.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги янги низомни ушбу қарорга мувофиқ ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Давлат солиқ қўмитаси назорат-касса машиналарини қўллаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А.Азизов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 78-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 5, 41-модда.