Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.1992 й. 314-сон "Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бозор жамғармаси товарларини майда улгуржи савдо бўйича сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.1992 й.

N 314




КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР ВА

МУАССАСАЛАРГА БОЗОР ЖАМFАРМАСИ

ТОВАРЛАРИНИ МАЙДА УЛГУРЖИ САВДО

БЎЙИЧА СОТИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎFРИСИДА


Пул муомаласининг ҳолати устидан назоратни кучайтириш ва республика аҳолисини халқ истеъмоли моллари билан таъминлашни яхшилаш, бозордан ташқари бўлган истеъмолчиларга бозор жамғармаси товарларини сотишни тартибга солиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки кассаларига нақд пул тушишини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки бир ой муддат ичида корхоналарга, ташкилотларга, муассасаларга, колхозларга ва совхозларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун ягона майда улгуржи тартибда бозор жамғармаси товарларини сотиш қоидасини ишлаб чиқсинлар.


2. "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув биргаликда 10 кун муддат ичида республика учун майда улгуржи савдо бўйича сотилиши тақиқланган озиқ-овқат товарларининг рўйхатини белгиласинлар.


3. "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув биргаликда умуман республика бўйича майда улгуржи савдо лимитининг ҳар квартал учун ҳажмини белгиласинлар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уларни тақсимласинлар.


4. "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув, савдо тармоғига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:

чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тармоқларидан бозор жамғармасига қарашли озиқ-овқат товарларини аҳолининг тегишли тоифаларини овқатлантиришни ташкил этиш учун ижтимоий-маданий соҳа муассасалари ва ташкилотларига (болалар, даволаш, даволаш-профилактика муассасалари, дам олиш уйлари, кексалар интернатлари, ногиронлар уйлари, ўқув муассасалари ва бошқалар) майда улгуржи лимитларни чеклаллаган ҳолда сотсинлар;

чакана савдо тармоғидаги ва умумий овқатланиш корхоналаридаги бозор жамғармасига қарашли озиқ-овқат товарларини бошқа муассасалар ва ташкилотларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ана шу товарларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган қарорлар бўйича юқорида кўрсатилган тартибда, ушбу товарларни сотиб олишга мўлжалланган маблағлар ва пулларига қараб сотсинлар.

Чакана савдо тармоғидан бозор жамғармасининг ноозиқ-овқат тозарларини сотиш "Ўзбексавдо" уюшмаси ва Ўзбекбирлашув томонидан белгиланган майда улгуржи савдонинг қатъий лимити бўйича амалга оширилсин.

Ўрнатилган майда улгуржи савдо лимити ҳисобига ноозиқ-овқат тоэарларини сотиб олишда ижтимоий-маданий хизмат кўрсатувчи муассасаларга (болалар уйлари, даволаш, соғломлаштириш, ўқув муассасалари ва бошқалар) биринчи галда имкон яратилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, чакана савдо ва умумий овқатланиш тармоқларидан бозор жамғармасига қарашли товарларнинг корхоналарга, ташкилотларга ва муассасаларга сотилиш ҳажми чакана товар оборотига киритилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки бир ой муддат ичида банк муассасалари томонидан корхоналар, ташкилотлар ва колхозларга майда улгуржи тартибда бозор жамғармаси товарларини сотиш қоидаларига риоя этилишини устидан назорат тартибини белгиласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзбексавдо" уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва савдо тармоғига эга бўлгач вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат банки майда улгуржи савдо бўйича корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, колхоз ва совхозларда бозор жамғармаси товарларидан тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат ўрнатсинлар, тартибни бузиш ҳолларига барҳам берсинлар.


8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 25 мартдаги 119-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республмкасининг Бош вазири                               А. Муталов