Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.1992 й. ПФ-334-сон "Ўзбекистон Республикаси Дон маҳсулотлари ("Ўздонмаҳсулот") давлат концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.02.1992 й.

N ПФ-334

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДОН

МАҲСУЛОТЛАРИ ("ЎЗДОНМАҲСУЛОТ") ДАВЛАТ

КОНЦЕРНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг новвойхона, тегирмон ва омихта ем саноати корхоналари ва бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда меҳнат жамоаларининг таклифларини эътиборга олиб:


1. Ўзбекистон Республикаси Дон маҳсулотлари вазирлиги тугатилсин ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Дон маҳсулотлари ("Ўздонмаҳсулот") давлат концерни ташкил этилсин.


2. "Ўздонмаҳсулот" давлат концерни Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари вазирлигининг ҳуқуқий вориси деб ҳисобланиб, унинг зиммасига:

республика халқ хўжалигини ва аҳолисини овқатбоп дон, ун ва нон, қандолат маҳсулотлари, омихта ем билан таъминлаш;

тармоқда ягона технология сиёсатини амалга ошириш;

новвойхона, макарон, тегирмон-ёрма ва омихта ем саноати корхоналари ва бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 4-сон, 190-модда