Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бюджет маблағларини эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирларга сарфлаш ва эпидемияларга қарши кураш учун юбориладиган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг хизмат сафарлари харажатларини тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 11.02.2000 й. 895-сон билан рўйхатга олинган 02.03.1999 й. Молия вазирлигининг 2-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.2000 й.

N 895


ТАСДИҚЛАНГАН

  

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

N 2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

ВАЗИРЛИГИ

02.03.1999 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Бюджет маблағларини эпидемияларга қарши кураш

бўйича тадбирларга сарфлаш ва эпидемияларга

қарши кураш учун юбориладиган тиббиёт ва

бошқа ходимларнинг хизмат сафарлари

ҳаражатларипи тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА



Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 1998-2005 йилларда ислоҳ қилиш давлат дастурининг бажарилишини таъминлаш бўйича асосий тадбирларга мувофиқ ишлаб чикилган.


1. Эпидемияга қарши курашиш учун бюджет маблағлари ўлат, вабо, ОИТС, сибирь язваси, сариқ безгак, геморройли юқумли безгаклар, ички терлама, тепкили терлама, бруцеллёз, сальмонеллёз, эпидемик паротит, юқумли гепатит, дизентерия, дифтерия, қизамиқ, малярия, туберкулёз, менингит, ўткир ички диарея, ички юкумли касалликлар ва бошқа юкумли касалликларни келиб чиқишига йўл кўймаслик ва уларни йўқотиш бўйича тадбирларни ўтказишга сарфланиши мумкин. Бундан ташқари кўрсатилган маблағлар шунингдек, эпидемияга қарши режалаштирилмаган тадбирларни ўтказиш учун касалликларни кучайиши ёки юқумли, ёки паразитар касалликларни тарқалиш ҳавфи бўлганда эпидемияларга қарши курашиш учун ажратилган умумий мабла

...