Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2012 й. 122-сон "Тиббиёт муассасаларини юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун Япония Ҳукуматининг грантини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2012 й.

N 122



ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ

ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ТИББИЙ

АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТИНИ

ЎЗ ВАҚТИДА ВА САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Япония Ҳукуматининг тиббий муассасаларни юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун ажратилган грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 1 февралдаги ПҚ-1695-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасининг 2012 йил 7 февралдаги нотасига мувофиқ Японияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш учун Япония Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасига бериладиган мақсадли грантнинг аниқлаштирилган миқдори Япониядаги молиявий вазият туфайли илгари режалаштирилган 300 млн. Япония йени (3,9 млн. АҚШ долларига тенг) ўрнига 250 млн. Япония йенини (3,0 млн. АҚШ долларига тенг) ташкил этиши;

2012 йил 20 мартда Японияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш учун мақсадли грант бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасида Айирбошлаш ноталари имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда имзоланган Айирбошлаш ноталари қоидаларини зарур тарзда ижро этиш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония Ҳукуматининг гранти маблағлари ҳисобига ҳисоб-китоблар бўйича операцияни амалга оширувчи хизмат кўрсатувчи банк этиб белгилансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 195-модда