Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2004 й. 6-сон "Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2004 й.

N 6


ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукуматининг 707 млн Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев Айирбошлаш нотасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил килинсин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига Япония томони билан келишилган муддатларда беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча тартиб-қоидаларни расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатганлик учун Япония томонига воситачилик ҳақини 2004 йилга бюджет параметрларига мувофиқ Марказ учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига тўласин.


4. Кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган асбоб-ускуналар ва материаллар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомалари бўйича лойиҳанинг чет эллик қатнашчиларига давлат божи ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини ва визаларнинг амал қилиш муддати узайтирилишини ҳамда улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов