Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2001 й. 34-сон "Валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2001 й.

N 34



ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Биржадан ташқари ички валюта бозорида валюта алмаштириш операциялари ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хорижий валюта билан операцияларни Ўтказиш бўйича бош лицензияларга эга бўлган ваколатли банкларга ўзларининг алмаштириш пунктлари орқали нақд хорижий валютани эркин сотиб олиш ва сотиш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 1, 3-модда.