Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2000 й. 467-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2000 й.

N 467



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Валюта тизимини бошқаришни Ҳукуматнинг биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш бўйича қабул қилган қарорларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўзларининг ихтисослаштирилган алмаштириш шохобчалари орқали чет эл нақд валютасини республика ҳудудида эркин харид қилиш ва сотиш операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган банклар тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, уларнинг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий валютанинг ички эркин муомалада бўлиши учун ресурсларни кўпайтириш тўғрисида” 1994 йил 8 ноябрдаги 540-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 1995 йил 23 мартдаги 94-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг “Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов


“Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами”, 11-сон 2000 й.