Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ истеъмол товарларини импорт қилувчи корхоналарга Имтиёзли конвертациялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.11.1996 й. 405-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 ноябрдаги

405-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳалқ истеъмол товарларини импорт қилувчи

корхоналарга Имтиёзли конвертациялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва импорт бўйича келтириладиган тайёр ҳалқ истеъмол товарларини сотишдан олинган сўмдаги тушумни эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялаш тартибини белгилаб беради.


2. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси зарурат бўлганда мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгадир.


3. Мазкур Низом марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи махсус лицензияга эга бўлган юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси резидентларигагина татбиқ этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сўмларни марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқига лицензия беришни амалга оширувчи орган ҳисобланади.


5. Тайёр ҳалқ истеъмол товарларини импорт қилувчи юридик шахслар  резидентларга бериладиган сўмни эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқи Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг импорт қилувчи корхонанинг ёзма аризаси ва Комиссиянинг махсус ишчи гуруҳи хулосаси асосида қабул қилинадиган қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган белгиланган намунадаги лицензия билан тасдиқланади.


6. Марказий банкнинг марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензияси офсет босмада тайёрланади, қатъий ҳисобда турадиган бланк ҳисобланади, қалбакилаштиришдан зарур даражада ҳимоя қилинади ва рўйхатдан ўтказиш (тартиб) рақамига эга бўлади.



II. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ИМТИЁЗЛИ

КОНВЕРТАЦИЯЛАШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ

ЛИЦЕНЗИЯСИНИ БЕРИШ ШАРТЛАРИ


7. Импорт қилинадиган тайёр ҳалқ истеъмол товарларини сотишдан тушган сўмларни эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялаш лицензиясини олиш ҳуқуқига биринчи навбатда илгари Марказий банкнинг патеьтига эга бўлган қуйидаги корхоналар ва ташкилотлар эга бўладилар:

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг истеъмол бозори таъминланганлиги ва баланси бўйича ишчи гуруҳининг "Ўзбексевдо" давлат-акционерлик уюшмаси ва Ўзбекбирлашув махсус комиссияларининг савдо корхоналарининг Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган "Супермаркет дўкон тўғрисида Вақтинчалик намунавий низом" талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги эксперт хулосаси асосида тай-ёрланадиган тақдимномаси бўйича супермаркетлар;

тайёр ҳалқ истеъмол товарларини импорт қилувчи, чет элнинг нуфузли савдо ва ишлаб чиқариш фирмалари ва компаниялари (норезидентлар) билан барқарор савдо алоқаларига эга бўлган ёки уларнинг расмий дистрибьютерлари ҳисобланган, шунингдек республика иқтисодиётига инвестиция жалб қиладиган йирик ва ўрта хорижий, шўъба ва қўшма корхоналар;

тайёр ҳалқ истеъмол товарларининг муайян турлари ёки гуруҳларини импорт қилишга ихтисослашаётган улгуржи савдо ташкилотлари;

аҳолига сотиш учун доридармонлар ва препаратларни, тиббий техникани импорт бўйича харид қилиш билан шуғулланувчи йирик улгуржи ташкилотлар;

дипломатик корпус ва дипломатик миссиялар шахсларига белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи давлат ихтисослаштирилган ташкилотлари.


8. Сўмдаги маблағларни эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқи юқорида кўрсатиб ўтилган корхоналар ва ташкилотларга қўйидаги шартлар билан берилади:

тузилган тегишли импорт контрактлари ва Импорт битишувлар паспортлари билан тасдиқланган нуфузли хорижий савдо ва ишлаб чиқариш фирмалари ва компаниялари билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқалари ўрнатиш;

ихтисослаштирилган улгуржи ташкилотларнинг ўз (ёки ижарага олинган) жиҳозланган омбор бинолари, улгуржи дўконлар шохобчалари ва республика ҳудудида чакана савдо ташкилотлари билан барқарор савдо алоқалари мавжудлиги;

дори-дармонлар ва препаратларни импорт қилувчи улгуржи ташкилотларнинг тайёрловчи хорижий корхоналар билан тўғридан-тўғри барқарор алоқалари борлиги ва уларнинг республика ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, дорихоналар шохобчаларига эга эканлиги;

автомобилларга, электртехника товарларига, мураккаб маиший ва электрон-ҳисоблаш техникасига эҳтиёт қисмлар келтирувчи корхоналарнинг хорижий тайёрловчи корхоналар билан тўғридан-тўғри алоқаларга ва республика ҳудудида тузатиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар шохобчаларига эга эканлиги;

чекланган даражаси улгуржи савдо корхоналари ва ташкилотлари учун 10 (ун) фоиздан, чакана савдо ташкилотлари учун 20 (йигирма) фоиздан ортиқ бўлмаган савдо устамалари (чегирмалари)нинг белгиланиши;

импорт бўйича фақат мувофиқлик сертификати ва товарнинг келиб чиқиш сертификати ва товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги кафолат хати билан тасдиқланган сертификацияланган товарлар келтирилиши;

узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини амалга ошириш учун тегишли мулк билан жавоб бериш имконини берувчи миқдорларда устав сармояси, активлар ва ўз муомала маблағлари мавжудлиги;

хорижий фирмалар (норезидентлар) билан тузилган контрактлар ва шартномалар (шу жумладан консигнация) асосида импорт бўйича товарлар харид қилишга валюта харажатлари мавжудлиги;

чакана савдо ташкилотлари учун  валютага тузилган контрактпар бўйича импорт халқ истеъмол товарларини сотишдан олинган тушум мунтазам равишда ҳар куни инкассация қилиниши.


9. Тайёр ҳалқ истеъмол товарларини импорт қилувчи ва илгари Марказий банкнинг патентига эга бўлмаган, бироқ мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган корхоналарнинг турларидан бирига ва шартларига мос келувчи Марказий банкнинг имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензиясини олиш тўғрисида илтимос қилувчи юридик шахслар  резидентлар Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг махсус ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

илтимоснома;

корхона Устави (Низоми)нинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

тегишли ҳокимликлар томонидан берилган белгиланган намунадаги савдо қилиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома;

вакил қилинган банкнинг жорий валюта счёти мавжудлиги ҳақидаги маълумотномаси;

улгуржи савдо ташкилотлари учун  ўз (ёки ижарага олинган) жиҳозланган омборлари мавжудлиги тўғрисида далолат берувчи ҳужжат ва импорт қилинадиган товарларни сотишга республика ҳудудидаги чакана савдо ташкилотлари билан тузилган шартномалар;

чакана савдо ташкилотлари учун  давлат реестрига кирган назорат-касса аппарати мавжудлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида солиқ инспекциясининг маълумотномаси, шунингдек Давлат мулки қўмитасининг маҳаллий органи томонидан берилган белгиланган намунадаги тасдиқловчи далолатноманинг нусхаси илова қилинган ҳолда белгиланган санитария нормаларига мувофиқ савдо майдони бўлган ўз дўкони (ёки ижара шартларидаги) борлиги ҳақидаги ҳужжат;


10. Марказий банкнинг лицензиясини олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг махсус ишчи гурухи томонидан мурожаат қилинган кундан бошлаб 7 кун ичида кўриб чиқилади ва ижобий ҳал этилган тақдирда тасдиқлаш учун Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига киритилади.

Марказий банкнииг имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари томонидан имзоланади ва Марказий банкнинг гербли мухри билан тасдиқланади ҳамда ҳисобга олиш (реестр) дафтарида рўйхатдан ўтказилади.


11. имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш рад этилган тақдирда Марказий банк томонидан ариза берувчига асосли хулоса берилади.


12. имтиёзли  конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун Марказий банк томонидан миллий валюта "сўм"да қуйидаги миқдорларда ҳақ ундирилади:

илгари Марказий банкнинг патентига эга бўлган юридик шахслар-резидентлардан  Марказий банкнинг тўлаш кунидаги расмий курси бўйича 100 АҚШ долларига тенг сумма;

биринчи марта лицензия олаётган юридик шахслар-резидентлардан  Марказий банкнинг тўлаш кунидаги расмий курси бўйича 2000 АҚ.Ш долларига тенг сумма.


13. Марказий банкнинг имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензияси Марказий банк счётига ўтказиладиган тўлов топшириқномаси нусхаси тақдим этилгандан кейин берилади.



III. МАРКАЗИЙ БАНК ЛИЦЕНЗИЯЛАРИ ЭГАЛАРИ

УЧУН СЎМНИ ЭРКИН АЛМАШТИРИЛАДИГАН

ВАЛЮТАГА КОНВЕРТАЦИЯЛАШГА БЕРИЛАДИГАН

БУЮРТМАНОМАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА ҚОНДИРИШ ТАРТИБИ


14. Импорт бўйича тайёр халқ истеъмол товарларини сотишдан олинган сўмдаги маблағларни эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялашга буюртманомалар Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган юридик шахслар-резидентлар томонидан ўзларининг жорий валюта счетлари очилган ваколатли банкларга берилади.


15. Сўмдаги маблағларни эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертациялашга буюртманомаларни қабул қилиш ҳалқ; истеъмол товарларининг барча турлари ва гуруҳлари бўйича қабул қилинади, импорт қилиш Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази томонидан тавсия қилинмаган ҳалқ, истеъмол товарлари бундан мустасно (супермаркетлардан ташқари).


16. Сўмдаги маблағларни марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан эркин муомаладаги валютага конвертациялашга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва ваколатли банкларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган импорт контрактларини амалга оширишдан олинган сўм тушуми тушгандан кейин амалга оширилади.

Бунда;

импорт бўйича ҳалқ истеъмол товарларини ўзларининг чакана савдо шохобчалари орқали сотувчи супермаркетлар, хорижий, шўъба ва қўшма корхоналар учун конвертация қилиш товарлар аҳолига сотилгандан кейин нақд савдо тушуми инкассация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади;

улгуржи савдо корхоналари учун конвертация қилиш импорт товарлар истеъмолчиларга берилгандан ва тегишли маблағлар улгуржи корхонанинг ҳисоб-китоб счётига тушгандан кейин амалга оширилади.


17. Ваколатли банклар қабул қилинган буюртманомалар бўйича импорт товарларни сотишдан тушган сўмдаги маблағларни Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган корхоналар учун белгиланган конвертация қилиш квоталарига мувофиқ эркин алмаштириладиган валютага конвертация қиладилар.


18. Конвертация қилишга квоталар ваколатли банклар томонидан Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган  ҳар бир аниқ корхона ва ташкилот бўйича, ойларга тақсимланган ҳолда, умуман йил чорагига белгиланади ва ўз вақтида уларга маълум қилинади,

Квоталар тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган импорт контрактлари қийматидан ва ушбу контрактлар бўйича импорт товарларни сотишдан олинган сўм тушумининг ҳар ойлик мўлжалланган миқдоридан келиб чиқиб корхоналар ва ташкилотлар бўйича тақсимланади .


19. Марказий банкнинг лицензиясига эга бўлган корхоналар ва ташкилотларга сўмдаги маблағлар эркин алмаштириладиган валютага имтиёзли конвертацияланишини таъминлаш мақсадида Марказий банк Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг қарори бўйича ҳар ойда ваколатли банкларга банклар учун белгиланадиган чораклик квота доирасида - маблағлари ажратади.


20. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг қарори билан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг тақчил ноозиқ-овқ.ат товарларини харид қилиш шарти билан тендер асосида бериладиган маблағларни конвертациялашга квота ажратиш тартиби жорий қилиниши мумкин.



IV. МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИГА ЭГА

БЎЛГАНЛАРНИНГ НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ

ҚИЛИШЛАРИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ


21. Ваколатли банкларнинг, Марказий банкнинг имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган корхоналар ва ташкилот-ларнинг мазкур Низом шартлари ва талабларини бажаришларини Марказий банк томонидан доимий равишда кузатиб бориш, импорт қилувчи корхоналар ўртасидаги рақобатни рағбатлантириш орқали республика истеъмол бозори сифатли, арзон энг зарур импор-товарлар билан тўлишига кўмаклашиш мониторингнинг мақсади ҳисобланади.


22. Ваколатли банклар Марказий банкнинг марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлганларнинг мазкур Низом шартлари ва талабларига, импорт контрактлари тузиш, Импорт битишувлар паспортини расмийлаштириш, конвертациялашга буюртманомалар бериш, сўм тушумини ҳисобга олиш ва топширишнинг белгиланган тартибига риоя этишлари устидан мунтазам назорат қилишга мажбурдирлар.


23. Ваколатли банклар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача Марказий банк лицензиялари эгалари ва товар гуруҳлари бўйича конвертация қилинган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига тақдим этадилар.


24. Солиқ органлари ваколатли банклар ва Молия вазирлиги-хузудидаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси  билан биргаликда:

сўмни конвертациялаш миқдорининг импорт товарлар харид қилишга амалда сарфланган валюта маблағлари миқдорига мувофиқлиги;

эркин алмаштириладиган валютага конвертациялаш учун берилган сўмдаги маблағлар миқдорининг ҳисоб-китоб счётларига тушган (улгуржи савдо ташкилотлари учун) ёки инкассация қилинган (чакана савдо ташкилотлари учун) маблағлар миқдорига, шунингдек импорт товарлар сотилишининг амалдаги ҳажмига мувофиқлиги;

контракт қийматининг ва эркин алмаштириладиган валютага импорт қилинадиган ҳалқ истеъмол товарлари нархининг сунъий равишда оширилиши;

нархномада валютада белгиланган ҳалқ истеъмол товарларини сотиш нархлари билан ушбу товарларнинг импорт контракти, Импорт битишуви паспорти бўйича нархларининг мувофиқлиги;

улгуржи ҳамда чакана савдо корхоналари ва ташкилотлари учун савдо устамалари (чегирмалари)нинг чекланган даражасига риоя қилиниши;

импорт қилинадиган ҳалқ истеъмол товарлари номенклатураси ва сифатига қўйиладиган талабларга риоя қилиниши устидан мунтазам назооатни амалга оширадилар.

Кўрсатиб ўтилган. миқдорларда мунтазам равишда тафовутлар борлиги аниқланган ҳолларда солиқ органлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан юридик шахсга-резидентга берилган

имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи лицензиями бекор қилиш ҳақида илтимос қиладилар.


25. Конвертациялашнинг мазкур Низом билан белгиланган шартлари, талаблари ва тартиби бузилган тақдирда Марказий банк лицензиялари эгалари ваколатли банкларнинг тақдимномасига биноан ва Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясининг қарори асосида марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқидан махрум қилинишлари мумкин.


26. Мазкур Низом амалга кириши муносабати билан 1995 йил 16 августда Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан тасдиқланган 84-сон "Юридик ва жисмоний шахсларнинг сўмни эркин муомаладаги валютага имтиёзли конвертациялаш ҳуқуқини берувчи патентни олиш тўғрисида берган илтимосларини кўриб чиқиш қоидалари" (кейинчалик киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан биргаликда) ўз кучини йўқотади.