Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 273-В-3-сон, Молия вазирлигининг 108-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 21.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 05.01.2009 й. 1548-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.01.2009 й.

N 1548-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.11.2008 й.

N 273-В-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.11.2008 й.

N 108

ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар

ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2009 йил 15 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Микромолиялаштириш тўғрисида"ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга (2006 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1548 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига

бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк"

кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш

тартиби тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 28-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ёш оилалар"


2. 39-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 1-2-сон, 8-модда.