Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 06.11.2004 й. 24/16-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига, ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этиб амалга ошираётган кичик бизнеснинг бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада микрокредитлар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.11.2004 й. 903-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2004 й.

N 903-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

06.11.2004 й.

N 24/16


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан фермер

хўжаликларига, ўз фаолиятини юридик шахс

ташкил этиб амалга ошираётган кичик бизнеснинг

бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада

микрокредитлар бериш тартибига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2004 йил 26 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий банк Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 464-сон билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига, ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этиб амалга ошираётган кичик бизнеснинг бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада микрокредитлар бериш тартиби"нинг (2000 йил 29 феврал, рўйхат рақами 903 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил 4-сон) 1.4-банди охирги хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                          Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 478-модда.