Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1997 й. 90-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойжамғарма-банк" давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.1997 й.

N 90



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТОШКЕНТУЙЖОЙЖАМҒАРМА-БАНК"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЙ-ЖОЙ-ЖАМҒАРМА

БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1996 ЙИЛ 8 ФЕВРАЛДАГИ 52-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Тошкентуйжойжамғармабанк" фаолиятини ташкил қилишни яхшилаш, банкнинг мақсадли уй-жой облигациялари эгаларига имтиёзли кредитлар беришга йўналтириладиган ресурсларни кўпайтириш, шунингдек фуқароларнинг бўш пул маблағларини уй-жой қурилиши учун жалб этишни қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзсаноатқурилишбанк" акционерлар Кенгашининг "Ўзсаноатқурилишбанк" Меҳнат бўлимини "Тошкентуйжойжамғармабанк" давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банки таркибига унинг бўлими ҳуқуқи билан киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов