Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.08.2010 й. 27/4-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.09.2010 й. 1122-7-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2010 й.

N 1122-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.08.2010 й.

N 27/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимча киритиш

ҳақида


(2010 йил 25 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 7-сон) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                  Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 41-банднинг "г" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 49-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда солиқ органлари инкассо топшириқномаларини бевосита тўловчининг банкига электрон шаклда қўйиш ҳуқуқига эга.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 37-сон, 325-модда.