Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 08.04.2006 й. 9/5-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.04.2006 й. 1122-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.04.2006 й.

N 1122-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.04.2006 й.

N 9/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2006 йил 2 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1122) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисида"ги Низом (2001 йил 19 февраль, рўйхат рақами 1010)" сўзлари "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низом (2006 йил 14 февраль, рўйхат рақами 1545)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 41-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгилангандан ортиқча ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига;

юқори молия органлари - қуйи молия органларининг бюджет ҳисобварақларига;

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ноқонуний олинган маблағлар ва жарималарни ундириб олиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларига;

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича қарздорлар ва субқарздорларнинг миллий ва чет эл валюталаридаги банк ҳисобварақларига.".


3. 87 ва 88-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 17-сон, 143-модда.