Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2000 й. 482-сон "Маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш кенгашининг фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2000 й.

N 482




МАЪРИФИЙ ВА МАФКУРАВИЙ ТАРҒИБОТ

ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КЕНГАШИНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 мартдаги 84-сон қарорига асосан тузилган Маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш кенгашининг фаолияти бўшаштириб юборилгани, бадиий жамоалар ва таҳририятлар қошида ташкил этилган бадиий кенгашлар фаолиятининг етарли даражада назорат қилинмаётгани туфайли бадиий жиҳатдан бўш, ижро нуқтаи назаридан заиф, ғоявий жиҳатдан саёз асарларни намойиш этиш ҳолларига йўл қўйилмоқда.


Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кенгаш раиси, Бош вазир ўринбосари Ҳ.С. Кароматовга Маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш кенгаши фаолиятини ташкил этишда, "Ўзтелерадио" компанияси раиси А. Кўчимовга "Ўзтелерадио" компанияси томонидан намойиш этилаётган бадиий, ҳужжатли, маънавий ва маърифий йўналишдаги асарларни танлаш ва тайёрлашда йўл қўйган хато ва камчиликлари кўрсатиб ўтилсин.


2. "Ўзтелерадио" компанияси раисининг биринчи ўринбосари Н.М. Маҳмудовга маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини ташкил этишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун хайфсан эълон қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов