Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.09.2007 й. ПФ-3921-сон "Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.09.2007 й.

N ПФ-3921



ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ

БОРАСИДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Аҳоли даромадлари ва фаровонлиги даражасини муттасил ўстириб бориш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган сиёсатни амалга оширишни давом эттириш, кексалар тўғрисидаги ғамхўрликни ҳар томонлама кучайтириш, уларнинг пенсиялари миқдорини ошириш, шунингдек пенсия таъминоти тизимини изчиллик билан такомиллаштириб бориш мақсадида:


1. 2007 йилнинг 1 октябридан пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг етти каррасидан саккиз каррасигача миқдорга оширилсин.


2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари, шунингдек зарур ҳолларда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда пенсияларнинг миқдорлари ўз вақтида қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун киритсин.

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 37-38-сон, 381-модда.