Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-3-сон, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компаниясининг 95-юр-сон, Молия вазирлигининг 25-сон, Марказий банк Бошқарувининг 120-В-2-сон "Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 18.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 25.02.2009 й. 619-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.02.2009 й.

N 619-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

18.02.2009 й.

N 01-02/12-3


"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК

ТЕМИР ЙЎЛ КОМПАНИЯСИНИНГ

18.02.2009 й.

N 95-юр


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.02.2009 й.

N 25

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.02.2009 й.

N 120-В-2

ҚАРОРИ



Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини,

багажини, валютасини ва валюта бойликларини

божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш

тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида


(2009 йил 7 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибининг (1999 йил 5 февраль, рўйхат рақами 619 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 3-сон) биринчи банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ёки хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар жумласига киритилган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган пул ҳужжатларидир".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон темир йўллари"

Давлат акциядорлик темир

йўл компанияси раиси

А. Раматов

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 102-модда.