Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 20.01.2004 й. 01-02/12-4-сон "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 27.02.2004 й. 1317-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2004 й.

N 1317



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.01.2004 й.

N 01-02/12-4


ҚАРОРИ



"Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 8 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 29-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.


3. Ушбу қарор кучга кириши билан "Бож олинмайдиган савдо дўкони" божхона режими тўғрисидаги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. (рўйхат № 719 10.05.1999 й.)


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Раис ўринбосари С.Насиров зиммасига юклансин.



Раис, генерал-майор                                                 Б.Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 102-модда.