Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими тўғрисида Низом (АВ томонидан 08.04.1999 й. 695-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 17.03.1999 й. 2/12-48-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.1999 й.

N 695




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

17.03.1999 й.

N 2/12-48



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Давлат фойдасига воз кечиш

божхона режими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси божхона кодексининг 38-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Давлат фойдасига воз кечиш шундай режимки, бунда шахс товарларга нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда улардан давлат фойдасига воз кечади.


1.2. Товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштиришга божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади.


1.3. Товарлардан давлат фойдасига воз кечиш ушбу Низомга мувофиқ давлатнинг харажатлар қилишига сабаб бўлмайди.


1.4. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимини танлаган шахс, агар қонунларда бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг товарларни давлат фойдасига воз кечиш режими остида жойлаштирилишига оид рухсатномаси

...