Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 13.11.2007 й. 01-02/19-35-сон "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.12.2007 й. 834-15-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2007 й.

N 834-15




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

13.11.2007 й.

N 01-02/19-35


ҚАРОРИ



Божхона юк декларациясини тўлдириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартишлар киритиш ҳақида


(2008 йил 5 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 90-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 24 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                     С. Носиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 541-модда.