Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 08.02.2013 й. 01-02/15-18-сон "Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 06.03.2013 й. 920-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.03.2013 й.

N 920-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

08.02.2013 й.

N 01-02/15-18


ҚАРОРИ



Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2

шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 370-сон "Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 1-сон, 9-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 5 апрелдаги 02/8-19-сон билан тасдиқланган Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 920, 2000 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                     З. Дусанов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 март, 10-сон, 134-модда