Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 05.05.1994 й. 1039-XII-сон "Ўзбекистон қаҳрамони" унвонини белгилаш ва олий нишон "Олтин юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.1994 й.

N 1039-XII



"ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ" УНВОНИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ОЛИЙ НИШОН "ОЛТИН ЮЛДУЗ"

МЕДАЛИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини белгилаш ва олий нишон "Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Олтин Юлдуз" медали ҳамда "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилганлигига оид тегишли ҳужжат тайёрланишини таъминласин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси

вазифасини бажарувчи                                Э. Халилов