Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.1993 й. ПФ-694-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.12.1993 й.

N ПФ-694


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ БИР ЙИЛЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН АВФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг бир йиллиги муносабати билан меҳр-шафқат ва инсонпарварлик қоидаларига амал қилиб, қарор қиламан:


1. Биринчи марта қамоққа ҳукм қилинган аёллар ва балоғатга етмаган шахслар оғир жиноят, шунингдек уюшган жиноий гуруҳлар таркибида жиноят содир этмаган бўлсалар, жазодан озод қилинсин.


2. Эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноятлари учун 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қиинган бошқа фуқаролар жазодан озод қилинсин.


3. Фармоннинг 1-моддасида санаб ўтилган шахсларнинг жиноий ишларини тергов қилиш ва судда кўриб чиқиш тўхтатилсин.


4. Мазкур Фармон эълон қилинган кундан кучга киради ва 4 ой ичида ижро этилиши керак.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 11-12-сон, 397-модда