Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 8-қ/қ-сон, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 17-2"о"-сон "ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 23.04.2014 й. Қарори (АВ томонидан 07.05.2014 й. 881-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2014 й.

N 881-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.04.2014 й.

N 6


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.04.2014 й.

N 8-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ

23.04.2014 й.

N 17-2"о"


ҚАРОРИ



"ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган

шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб

турлари тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб ҳисоблаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1999 йил 6 декабрдаги 03/1-сонли "ОИВ/ОИТС (ВИЧ/СПИД) вируси билан касалланган шахслар ишлаши ман этилган ишлар рўйхати ва касб турлари тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 881, 2000 йил 25 январь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Хаитов

Ўзбекистон Касаба уюшмалари

Федерацияси Кенгаши раиси

Т. Нарбаева

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 218-модда