Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 30-сон, Марказий банк Бошқарувининг 288-В-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 13.03.2007 й. Қарори (АВ томонидан 14.04.2007 й. 1675-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2007 й.

N 1675

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.03.2007 й.

N 30

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.03.2007 й.

N 288-В

ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат

эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла

етиштириш харажатларини тижорат банклари

томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 24 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 3 августдаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни (янги таҳрирда) тасдиқлаш тўғрисида"ги 71-сонли ва 266-В-сонли (2005 йил 11 август, рўйхат рақами 1508-сон - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 32-33-сон, 262-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 168-модда.