Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 28.04.2012 й. 13/1-сон "Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.05.2012 й. 1568-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.05.2012 й.

N 1568-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.04.2012 й.

N 13/1


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон

хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун

имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби

тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2012 йил 31 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 34-35-сон, 344-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 8 апрелдаги 9/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1568, 2006 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 157-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон

хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли

мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида"ги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадаги "қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб" деган сўзлар "қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 104-модда) мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Низом мақсадида" деган сўзлар "Низомда" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шахсий ёрдамчи хўжалик - шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисми - томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик;".


3. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "5 иш кунидан" деган сўзлар "3 банк кунидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 14-банддан "узил-кесил бўлиб" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 18-банддаги "ссудалар" деган сўз "кредитлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги IV бўлим билан тўлдирилсин:


"IV. Якуний қоида


24. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 21-сон, 236-модда