Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1994 й. 304-сон "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.1994 й.

N 304



"ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК

АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги қарорини бажариш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш юзасидан давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш бўйича давлат комиссияси мазкур Қонундан ва давлат дастуридан келиб чиқадиган барча вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарлари билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар белгиласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йилги давлат бюджетини шакллантириш чоғида бюджетдаги ташкилотлар учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.

Белгилаб қуйилсинки, хўжалик ҳисобидаги корхоналар, ташкилотлар, улариинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш юзасидан тегишли харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадилар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Pecпублика давлат комиссияси, вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар раҳбарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасииинг Раиси                                                       И. Каримов