Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 16.02.2013 й. 4/8-сон "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.03.2013 й. 2183-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2013 й.

N 2183-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.02.2013 й.

N 4/8


ҚАРОРИ



"Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 11 декабрдаги 40/2-сон "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 28-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/7-сон "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2183-1, 2012 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 544-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 март, 12-сон, 160-модда