Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.09.1998 й. ПФ-2079-сон "Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги омонатларини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.09.1998 й.

N ПФ-2079



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ

ВАЛЮТАДАГИ ОМОНАТЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика валюта бозорининг бундан буён ҳам эркинлашувини таъминлаш, фуқароларнинг валюта омонатларини очишга бўлган манфаатдорлигини ошириш, банк хизматларининг халқаро амалиёт талабларига мос замонавий турларини ривожлантириш мақсадида:

3. Республиканинг тижорат банкларига:

омонатчиларга эркин муомаладаги валюта омонатларини сақлаш ва уларни ҳеч бир шартсиз қайтариб бериш ҳамда омонат ҳисобидаги валютага қўшиладиган фоизларни тўлаш бўйича тегишли кафолатлар бериш;

жисмоний шахсларнинг эркин муомаладаги валютадаги омонатлари бўйича ўзаро фойдали шартлардаги фоиз ставкаларининг янги, ошиб борадиган шкалаларини жорий этиш;

амалдаги қонунчиликка биноан, шахсий омонатлар, улар бўйича амалга ошириладигаи операциялар банкда сир сақланишига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

эркин муомаладаги валютада омонатлар очишнинг қулайлиги ва фойдали эканлигини ахолига етказиш мақсадида зарур тушунтириш ишлари ва реклама тадбирларини ўтказишни ташкил этиш тавсия қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунда белгиланган тартибда резидент ва норезидентларнинг омонатлари ҳамда бу омонатлар бўйича ўтказилган операциялар хусусида омонат сирининг очилишига олиб келадиган ғайриқонуний ахборот олишга уринишларнинг олдини олсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддат ичида амалдаги идоравий-меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномаларни мазкур Фармон талабларига мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов