Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 25.06.2011 й. 19/2-сон "Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.07.2011 й. 1344-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.07.2011 й.

N 1344-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.06.2011 й.

N 19/2


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан банк карталарини

чиқариш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида

муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 23 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сон "Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 124-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 февралдаги 4/20-сон қарори (рўйхат рақами 1344, 2004 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан банк карточкаларини чиқариш ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида"ги Низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         Ф. Муллажонов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 28-сон, 298-модда