Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлиги 47-сон, Иқтисодиёт вазирлиги 97-сон, Давлат солиқ қўмитаси 2010-21-сон, Марказий банки Бошқарувининг 20/1-сон "Тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 23.06.2010 й. 2114-сон билан рўйхага олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2010 й.

N 2114

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.05.2010 й.

N 47


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.05.2010 й.

N 97


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.05.2010 й.

N 2010-21


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

31.05.2010 й.

N 20/1


ҚАРОРИ



Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа

инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар

негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий

воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация

ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш

тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 3 июлдан кучга киради)


Мазкур Қарор АВ 04.10.2018 й. 2114-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ИВ, ДСҚ, МБ Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сонли "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Иқтисодиёт вазири

С. Бекенов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 24-25-сон, 208-модда.