Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.10.2008 й. ПҚ-970-сон "Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2008 й.

N ПҚ-970



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

БОШҚАРУВ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозими тугатилсин ҳамда саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозими киритилсин.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ходимлар чекланган сони 48 кишидан иборат янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 10-сон, 556-модда.