Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.1997 й. 459-сон "Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.1997 й.

N 459



ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР

ҲОКИМЛИКЛАРИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш ва марказий бошқарув органлари ваколатларининг бир қисмини аста-секин маҳаллий бошқарув органларига бериш, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XXI боби ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратининг бошқарув тармоқ тизимидан функционал тизимига ўтиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


2. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратининг намунавий тузилмаси 1-4-иловаларга* мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш бу гуруҳлар рўйхати ва масъул ходимларнинг чекланган сони иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўққизинчи сессиясида "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунга киритилган тузатишларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Қорақолпоғистон Республикасига ҳамда вилоятларга бўйсунувчи бир қатор шаҳарлар ва тегишли қишлоқ туманлари ҳокимликлари аппаратларини бирлаштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.


3. Вилоятга буйсунувчи шаҳарлар ҳамда қишлоқ туманлари ҳокимликлари аппаратлари тузилмаларининг бирлаштирилиши муносабати билан вазирликлар ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу ҳудудлардаги ўз тасарруфларида бўлган бошқарув органлари тузилмасини ва ходимларининг чекланган сонини қайта кўриб чиқсинлар.


4. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда халқ хўжалиги тармоқларида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва халқ фаровонлигини оширишни таъминлаш юзасидан ҳукумат ва ҳудудлар дастурларини амалга ошириш;

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, табиий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ва уларнинг ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш;

тадбиркорлик ва хусусий ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш.


5. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати. уларнинг мустақил бошқармалари (бўлимлари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича тариф разрядлари 9-12-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 5-илованинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутахассиспари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва тариф коэффициентларига оид қисми ҳамда 6, 7, 11, 12, 13, 14-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.