Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 02.09.1993 й. 914-XII-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.1993 й.

N 914-XII



"МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат қарорларини "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1971 йил 16 июлда қабул қилингаи "Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари район Совети тўғрисида"ги (Қонуннинг 1980 йил 14 мартдаги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил N 9, 106-модда);

1971 йил 16 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги район Совети тўғрисида"ги (Қонуннинг 1980 йил 14 мартдаги таҳрири) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 9, 107-модда);

1980 йил 12 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари область Совети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Рсспубликаси Олий Советининг Ведомостлари, 1980 йил, N 32, илова);

Вилоятлар, нохиялар ва шаҳарларнинг ҳокимлари ҳамда уларнинг хокимият вакиллик идоралари - халқ депутатлари Кенгашлари билан ўзаро муносабатлари асослари тўғрисидаги Муваққат низомни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 4, 215-модда) тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1992 йил 27 февралдаги Қарори.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                        Ш. Йулдошев