Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 26.08.2011 й. 37-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2011 й. 1402-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2011 й.

N 1402-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.08.2011 й.

N 37


БУЙРУҒИ


Электрон ҳисоблаш машиналари учун

дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун

талабномани ва маълумотлар базаларини расмий

рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш

ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 18 августдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1402, 2004 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 36-сон, 402-модда) билан тасдиқланган Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                                   А. Ходжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 426-модда