Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат патент идораси директорининг 17.10.2007 й. 72-сон "Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни рўйхатдан ўтказишга доир талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.11.2007 й. 1185-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.11.2007 й.

N 1185-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

17.10.2007 й.

N 72

БУЙРУҒИ


Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб

чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни рўйхатдан

ўтказишга доир талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 23 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 11 октябрдаги 52-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни рўйхатдан ўтказишга доир талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари"га (2002 йил 1 октябрь, рўйхат рақами 1185) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат патент идораси директори                                          А. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 474-модда.