Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 26.08.2011 й. 30-сон "Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2011 й. 1678-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2011 й.

N 1678-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.08.2011 й.

N 30


БУЙРУҒИ


Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси

ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси

патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2011 йил 10 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2007 йил 3 апрелдаги 25-сон буйруғи (2007 йил 5 май, рўйхат рақами 1678) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 203-модда) билан тасдиқланган Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                                 А. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори

воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога

Ўзбекистон Республикаси патентининг амал

қилишини узайтириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасига (бундан буён матнда Патент идораси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3, 5 ва 11-бандлардаги "Патент идорасига" деган сўзлар "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Патент идорасининг" деган сўзлар "Агентликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 15-банддаги "Патент идораси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 1 ва 2-иловалардаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси 700047, Тошкент шаҳри, Тўйтепа кўчаси, 2а уй" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги 100000, Тошкент шаҳри, Мустақиллик хиёбони, 59-уй" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 422-модда