Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 30.12.2012 й. 284-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғининг 5-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2012 й. 2397-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2012 й.

N 2397-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2012 й.

N 284-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг

2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати

далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш

бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғининг

5-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида


(2012 йил 30 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 363-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғининг (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) 5-бандидаги "2013 йил 1 январдан" деган сўзлар "2013 йил 1 декабрдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (А. Мухаммадиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                              Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 603-модда