Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1992 й. 210-сон "Собиқ ССР иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.1992 й.

N 210



СОБИҚ ССР ИТТИФОҚИНИНГ ҚОНУНГА

ОИД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ

ЧИҚИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиш давом этади.


2. Вазирликлар, идоралар, концернлар:

ўзлари илгари чиқарган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бўлмаган ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ўзгарганлиги муносабати билан ўзининг муҳимлигини йўқотган идоравий ҳужжатларини эксперт баҳолашидан кейин бекор қилсинлар ёки ўзгартирсинлар;

Вазирлар Маҳкамасининг собиқ СССР Ҳукуматининг қарорлари асосида қабул қилинган қонунга оид ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш бўйича 2 ой муддат ичида таклифлар тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимларига тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг ишини мувофиқлаштиришни таъминласин.


3. Юридик бўлим (ўртоқ Ҳамедов) бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг қонунга оид амалдаги ҳужжатларини рўйхатга олиш ва тартибга солиш бўйича махсус гуруҳнинг таркиби ва иш режаси тўғрисида таклифлар киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов