Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 18.09.2007 й. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2007 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

САЙЛОВИ БЎЙИЧА САЙЛОВ КАМПАНИЯСИ

БОШЛАНИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови унинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда - декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланганлигини инобатга олиб, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жорий йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси - 2007 йил 23 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси 2007 йилнинг 21 сентябридан бошланиши эълон қилинсин.


3. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотни сайловчилар, сиёсий партияларга белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясининг Ахборотномаси ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан етказиш таъминлансин.


4. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси Раиси                                    М. Абдусаломов