Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1991 й. 45-сон Ўзбекистон ССЖ халқ хўжалиги тармоқлари учун электр энергиясига тарифларни ўзгартириш коэффициентларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1991 й.

N 45



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ХАЛҚ

ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИ УЧУН

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИГА ТАРИФЛАРНИ

ЎЗГАРТИРИШ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида энергетиканинг барқарор ишлашини таъминлаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


СССР Давлат нархлар қўмитасининг 1990 йил 28 февралдаги 152-сон қарори билан тасдиқланган электр ва иссиқлик энергияси тарифларининг N 09-01 прейскурантига "Навоиазот", Чирчиқдаги "Электрохимпром", Фарғонадаги "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмалари, Олмалиқ химия заводи ва конметаллургия комбинати учун электр энергиясига тарифларни оширишнинг 1,15, иттифоқ ва жумҳурият вазирликлари ва идораларининг бошқа истеъмолчилари учун эса 1,6 коэффициенти белгилансин. Қишлоқ хўжалили истеъмолчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг бир киловатт соат учун 2 тийин тўлаши белгилаб қўйилсин.


Ошириладиган коэффициент жумҳуриятнинг бюджетдаги корхоналарига, ташкилотларига ва муассасаларига, шунингдек, ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигига, ССЖИ Темир йўллар вазирлигига (электр транспорти), "Средазуголь" бирлашмасига нисбатан қўлланилмасин,



Ўзбекистон ССЖ Вице Президенти                                    Ш. Мирсаидов