Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

ЎзССЖ Президентининг 28.09.1990 й. ПФ-57-сон "Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ

СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.09.1990 й.

N ПФ-57

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ЭНЕРГЕТИКА

ВА ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Жумҳурият ҳудудида жойлашган энергетика ва электрлаштириш тармоқлари корхоналари ва ташкилотларини бошқаришнинг самарали системасини барпо этиш, улар структураларини такомиллаштириш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида халқ хўжалигининг электр ва иссиқлик энергиясига талабини қондириш мақсадида "Узбекэнерго" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Узбекгидроэнергострой" давлат қурилиш-монтаж трести ҳамда уларнинг мавжуд структура бўлинмалари негизида Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ташкил этилсин.

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Совет Социалистик

Жумҳуриятининг Президенти                                              И. Каримов

"Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1990 й., 28-30-сон, 336-модда